AMBiTга Кириш

Ассоциация

Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш йўлида кучларни бирлаштириш орқали бизнеснинг халқаро даражадаги технологик ривожи ҳамда бошқарув сифатини оширишда уюшма аъзолари ва ҳамкорларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлаш Уюшманинг вазифаси ҳисобланади.
Сизнинг бизнесингиз – бу бизнинг ғамхўрлигимиз!
Агар сиз муаммога олиб келган фикр ва ёндашувни сақласангиз, юзага келган муаммоларни ҳеч қачон ҳал эта олмайсиз.
Альберт Эйнштейн

АСОСИЙ АФЗАЛЛИКЛАРИ

  1. ЗАМОНАВИЙ УСКУНА ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШГА КЎМАКЛАШИШ.
    • — Ишлаб чиқариш ускуналари ва технологик линиялар бўйича маълумотларни тақдим этишга кўмаклашиш;
    • — Махсус қурилиш техникаси ва ускуналарни етказиб беришда контрактация, молиялаштириш, консалтинг ва логистикага оид масалаларини ечишга кўмаклашиш;
    • — Турли хил инжиниринг масалаларини ҳал қилишгакўмаклашиш.
  2. АЪЗО ВА ҲАМКОРЛАРНИ МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИДА ИШТИРОК ЭТИШГА ЖАЛБ ЭТИШ ОРҚАЛИ БОШҚАРУВ ХОДИМЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ.
    • — Бошқарув ходимлари малакасини ошириш мақсадида Ассоциация аъзоларининг хорижий мамлакатлардаги кўргазма, ярмарка, бизнес форумлар, кооперацион биржалар ва информацион саёҳатларда иштирокини ташаббус қилиш ва ташкил этиш;
    • — Бошқарув ходимларининг хорижий махсус таълим дастурларида иштирокини таъминлаш йўли билан малакасини ошириш.
  3. МАҲСУЛОТЛАР ВА ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН ХАЛҚАРО ТАЖРИБАНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
    • — Ишлаб чиқарувчилар экспорт салоҳиятини ошириш ва ташқи бозорга чиқиш ташаббуси билан Ассоциация аъзолари ва чет эллик ҳамкорлар ўртасида ўзаро бизнес аълоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш;
  4. АССОЦИАЦИЯ АЪЗОЛАРИ ВА ҲАМКОРЛАРИ ҲАМДА БОШҚА ИШБИЛАРМОН ДОИРА ВАКИЛЛАРИ ЎРТАСИДА ЎЗАРО МУВАФФАҚИЯТЛИ МУНОСАБАТЛАРНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ПЛАТФОРМА ЯРАТИШ.
    • — Ассоциация аъзолари ва ҳамкорлари ўртасида муваффақиятли ҳамкорликни ташкил қилиш, шунингдек, уларга имтиёзли шароитлар яратиб бериш.