AMBiTга Кириш

2018 йилнинг 16-19 апрель кунлари Глобал тадбиркорлик конгресси 2018 (GlobalEntrepreneurshipCongress (GEC) бўлиб ўтмоқда

Туркиянинг йирик шаҳри, асосий савдо, саноат ва маданий маркази ҳисобланадиган Истанбулда 2018 йилнинг 16-19 апрель кунлари Глобал тадбиркорлик конгресси 2018 (GlobalEntrepreneurshipCongress (GEC) – https://genglobal.org/gec) бўлиб ўтмоқда.

GEC – бу GEN (Тадбиркорликнинг Глобал Тармоғи) томонидан ҳар йили ўтказиладиган, дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатидан минглаб тадбиркорлар, инвесторлар ва сиёсатчиларни жамлайдиган тадбир. Энг яхши бизнес амалиётлари билан ўртоқлашиш ва тадбиркорлик соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш Конгресснинг мақсади ҳисобланади.

Конгрессда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған кириш сўзи билан чиқиш қилиб, тадбирнинг муҳимлиги ва имкониятларини қайд этди. Режеп Таййип Эрдоған Туркида ва бутун дунёда жамият ва ҳар қандай мамлакат иқтисодиёти ривожининг ажралмас қисми сифастида тадбиркорликнинг роли ошаётгани тўғрисида гапирди.

Конгресс доирасида турли давлатларнинг муваффақиятли тадбиркорлари ва етакчи экспертлари томонидан маҳорат дарслари, саноатлаштириш, рақамли иқтисодиёт, молиявий технологияларда ва ҳаётда инновация, маблағларни бошқариш, ижтимоий тадбиркорлик ва бошқа кўплаб мавзуларда давра суҳбатлари, ялпи мажлислар ўтказилмоқда. Конгресс майдони тадбиркорликнинг турли соҳаларидаги бизнес, ғоялар, тадқиқот ташаббуслари бўйича ҳамкасблар билан муҳим ва самарали ҳамкорликни ўрнатиш имконини беради.

2017 йилда Ўзбекистондан вакил сифатида Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси (AMBiT) Тадбиркорликнинг Глобал Тармоғига таклиф этилган эди. AMBiT Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда Тадбиркорлик Глобал Ҳафталигини ўтказди ва республиканинг ҳудудларида Ўзбекистоннинг муваффақиятли тадбиркорлари томонидан ҳар ойда маҳорат дарсларини ташкил этиб келмоқда. Тадбирлар Ўзбекистонда тадбиркорликнинг экотизимини ривожлантириш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва хорижий тажрибани жорий этишга қаратилган.

AMBiT раиси ва GENUzbekistan минтақавий директори Ҳ.Абдураҳмонов, AMBiT ижрочи директори Ш.Азимов, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси биринчи ўринбосари О.Тожиев раҳбарлигида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вакиллари ва ўзбекистонлик тадбиркорлардан иборат делегация аъзолари Ўзбекистон номидан Кенгрессда иштирок этмоқда.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари ва тадқиқотлар ва инновацияларни жорий этиш департаменти бошлиғи Б.Ҳамзаев спикер сифатида иштирок этди.

GENGlobal Президенти Жонатан Ортманс билан GENUzbekistan минтақавий директори Ҳ.Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси биринчи ўринбосари О.Тожиевларнинг учрашуви ташкил этилди. Учрашувда Ўзбекистонда GEN фаолиятининг якунлари, GEN вакиллари олдидаги мақсад ва вазифалар, тадбиркорлик экотизимини ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Жонатан Ортманс хорижий спикерларни Тадбиркорликнинг Глобал Тармоғи орқали таклиф этилишини қўллаб-қувватлашга, Ўзбекистон шаҳарлари тадбиркорлик экотизимини баҳоланиши ташкил этишга кўмаклашишга ваъда берди.

Учрашув якунида Ўзбекистонда экотизимни ривожлантириш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишга ёрдам берувчи AMBiT, GENUzbekistan ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама келишув имзоланди.

Мамнуният билан маълум қиламизки, 16 апрель куни тантанали қабул маросимида 2017 йилда илк марта Ўзбекистонда кенг қамровда ва қизиқарли ташкил этилган Тадбиркорлик Глобал Ҳафталиги учун “Йил кашфиёти” номинацияси Ўзбекистонга топширилди.

Топшириш вақтида Ҳ.Абдураҳмонов барча иштрокчилар олдида Ўзбекистонда қисқа вақт давомида кўплаб соҳаларда ислоҳотлар фаол ўтказилаётгани, тадбиркорлик янги босқичга кўтарилгани ва эко тизим пайдо бўлаётганини қайд этди. Янги қонунларнинг жорий этилиши яхши томонга ўзгаришга хизмат қилади, хорижий инвестициялар учун чегаралар очилмоқда, Ўзбекистон ўзининг Дунё савдо ташкилотига киришга тайёргарлик позициясини ва барча халқаро рейтинглар бўйича ўз позициясини яхшилаш истагини расман эълон қилди.

Глобал тадбиркорлик конгресси ва унинг ўтказилиши доирасида кўриб чиқилаётган мавзуларга хорижлик тадбиркорларнинг қизиқиши юқорилиги инобатга олиниб, GENUzbekistan ўзбекистонлик барча тадбиркорларнинг 2019 йилда Бахрайнда бўлиб ўтадиган кангрессда очиқ иштирок этишини ташкил этишини эълон қилади.