AMBiTга Кириш

ИСРОИЛ ДАВЛАТИ ЭЛЧИСИ AMBiTГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ўзбекистон Республикаси ва Исроил ўртасида ўзаро икки томонлама ҳамкорлик барча йўналишлар, хусусан, сиёсий ва маданий, шунингдек, савдо-иқтисодий соҳаларда жадал ривожланмоқда.

Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси (AMBiT) ташаббуси билан 2017 йилнинг 8 сентябрь куни «ТехноПлаза» саноат бизнес марказида Исроил давлатининг Ўзбекистондаги элчиси, жаноб Эдуард Шапир, МАШАВ дастурининг Ўзбекистондаги координатори Юлия Ольховскаяларнинг AMBiT раҳбарияти билан учрашуви ташкил этилди. Шунингдек, учрашувда «GroundZero» коворкинги ва «Бизнес Лабораторияси» раҳбарилари ҳам қатнашдилар.

Учрашув «ТехноПлаза» саноат бизнес маркази билан танишув билан бошланди ва GroundZero коворкинги базасида давом этди. AMBiT вакиллари томонидан Ассоциация фаолияти ва унга аъзолик доирасида маҳаллий компанияларнинг ривожланиши бўйича тақдимот қилинди, шунингдек, ҳамкорлик бўйича режалар ва таклифлар билан фикр алмашилди.

Учрашув якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:

2018 йилнинг май ойида Тель-Авив шаҳрида бўлиб ўтадиган «AGRITECH-2018» халқаро кўргазмада ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тақдим этиш юзасидан Элчи жаноблари томонидан берилган таклиф ўзбекистонлик тадбиркорларда алоҳида қизиқиш пайдо қилиши мумкин.