AMBiTга Кириш

Ўзбекистонда Глобал Тадбиркорлик Тармоғининг (Global Entrepreneurship Network – GEN) ва Глобал Тадбиркорлик Ҳафталигининг (Global Entrepreneurship Week) бошланишига бағишланган матбуот анжумани

11 октябрь куни Ўзбекистонда Глобал Тадбиркорлик Тармоғининг (Global Entrepreneurship Network – GEN) бошланишига бағишланган матбуот анжумани ва 13-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Глобал Тадбиркорлик Ҳафталигининг (Global Entrepreneurship Week) тақдимоти ташкил этилди.

2017 йилнинг июнь ойида Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси (AMBiT) Ўзбекистон вакили сифатида Глобал Тадбиркорлик Тармоғига (GEN) таклиф этилган эди. Ассоциациянинг уставдаги мақсад ва вазифалари ва тажрибасидан келиб чиқиб, AMBiT ушбу таклифни ва GEN Uzbekistan вакили сифатида иштирок этиш масълуятини қабул қилди.

Глобал Тадбиркорлик Тармоғига (GEN) бу тадбиркорликнинг ягона глобал экотизимини яратишга қаратилган 160 та мамлакатдаги тармоқлар, дастурлар ва ташаббусларнинг йил давомидаги платформаси ҳисобланади.

GEN 160 та мамлакатда маҳаллий тадбиркорлик экотизимини яратиш ва ривожлантиришга кўмак бериш бўйича фаолият олиб боради.

GENнинг бир қисми бўлиш Ўзбекистон тадбиркорлик экотизимини ривожлантириш имконияти ҳисобланади. AMBiT ўз ҳамкор ва мижозлари кўмагида бизнес ривожланишини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган тадбирларни ташкил этади, Ўзбекистон экотизимини ривожлантиришда хорижий тажриба, ёндашувлар ва инструментларини жорий этади.

AMBiTнинг GEN Uzbekistan вакили сифатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ground Zero коворкинги билан ҳамкорликда Биринчи Йиллик Глобал Тадбиркорлик Ҳафталигини (GEW) Тошкентда ташкил этаётгани биринчи қадам ҳисобланади.

Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги (GEW) стартапларни бошлаётган, бизнес ғояларни амалга ошираётган, иқтисодий ўсишни рағбатлантираётган новатор ва иш берувчиларнинг байрами ҳисобланади.

GEN тармоғининг барча мамлакатларида ҳар йили ноябрда бир ҳафта давомида GEW ўз имкониятларини ўрганиш учун ёрдам беришга қаратилган маҳаллий, миллий ва глобал тадбирлар давомида одамларни руҳлантиради.

GEW Uzbekistan бизнесни ривожлантириш учун Ўзбекистон тадбиркорлиги экотизими барча иштирокчиларини руҳлантириш ва ўзаро муносабат ва ҳамкорликка жалб қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади.

Вазифалар:

2017 йилнинг 13-19 ноябрь кунлари давомида тадбирларни ташкил этиш орқали:

GEN Uzbekistan сифатида иштирок этиш AMBiTнинг олдига Ўзбекистонда тадбиркорлик экотизимини ривожлантириш, Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистоннинг манфаатдор тадбиркорлик субъектлари ва дастурлар бенефициарларига таъсирни ошириш бўйича вазифаларни қўяди.

GEN Uzbekistan Ўзбекистон миллий тадбиркорлик экотизими янги корхоналарни очиш ва кенгайтириш учун тадбиркорларга зарур ресурслар ва қулай муҳитни тақдим этишга юқори даражада қодир бўлишни таъминлаш учун муҳим катализаторга айланиши мумкин. Мазкур платформа тадбиркорликка умумий муҳитни яхшилаш учун дастурлар, сиёсат, инфраструктура, ресурсларни шакллантирадиган иштирокчиларни бирлаштириб, иш бошлайдиган ва ривожланадиган корхоналарнинг тизимини қайта ташкил этишга кўмаклашади.