AMBiTга Кириш

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ТУЗИЛАДИ

Тошкент шаҳрини янада ривожлантириш, давлат – хусусий хамкорлигини кенгайтириш, шаҳарни бошқаришда ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, Тошкент шаҳрини хорижий алоқаларини ривожлантириш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали шаҳар бюджетига солиқ ва бошқа тўловлар тушумини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шаҳар экологиясини яхшилаш, парклар, мини парклар ҳамда яшил майдонлар ташкил этиш, ёшларнинг иштирокини кенгайтириш, дунёни ривожланган пойтахт шаҳарларида синовдан ўтган янги технологияларни жорий этиш орқали шаҳар инфраструктурасини такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш, спортни оммалаштириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш,  маданий тадбирларни ўтказиш, шаҳар хаётини яхшилашга оид норматив хужжатларни ишлаб чиқиш масалаларида кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хузурида жамоатчилик кенгаши тузилади. Жамоатчилик кенгаши раиси этиб тадбиркор Хикмат Абдурахмонов тайинланди.

Жамоатчилик кенгашида Тошкент шаҳрини ривожлантириш, уни “ХХI аср шаҳри”га айлантириш, сўнгги технологик ютуқларни жорий этиш, шаҳар бошқарувини шаффофлигини таъминлаш, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қулайликлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва уларни жорий этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод маҳалла дастури”ни сифатли тўлиқ ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ташкил этилаётган жамоатчилик кенгаши томонидан амалга оширилади.

Жамоатчилик кенгаши фаолиятида ташаббускор, катта билим ва тажрибага эга бўлган юртдошларимиз ҳамда пойтахтимиз меҳмонлари қатнашиши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Жамоатчилик кенгаши фаолиятида қатнашиш учун ўз таклифларингизни Жамоатчилик кенгаши раиси Х.Абдурахмонов Электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Электрон манзил: hikmat@abdurahmanov.uz