AMBiTга Кириш

Хитойда қўрилиш бўйича семинар

Қурилиш соҳаси ҳар қандай мамлакат иқтисодий ривожланиш тизимида муҳим рол ўйнайди. Мамлакат иқтисодий ўсишига эришиш – илмий-техникавий тараққиётнинг замонавий даражасига мос халқ хўжалигининг барча соҳаларида ишлаб чиқариш қувватини яратишни англатади. Аҳоли ҳаёт сифатини оширишга эришиш – бу энг аввало уларни зарур турар-жой билан таъминлашни англатади. Умуман олганда бу катта ҳажмдаги капитал маблағларни ўзлаштиришни, қурилиш соҳасининг фаолият кўрсатишини англатади.

Сўнги йилларда Ўзбекистонда янги уй-жойлар, саноат зоналари ва инфраструктурани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Профессионалликни ошириш учун ушбу муҳим соҳада малакали кадрларни ривожлантириш ҳам муҳим вазифа сифатида қаралмоқда.

Халқаро алоқаларни кенгайтириш доирасида Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси (AMBiT) делегацияси 2017 йилнинг 28 июлидан 18 августига қадар Хитойда бўлиб ўтган “Қурилиш ва саноат паркларини бошқариш бўйича семинар”да иштирок этди. Тадбир Ташқи савдо вазирлиги ва «Тайда» Тяньцзинь корпорацияси томонидан ташкил этилди. Шунингдек, семинарда Иордания, Маврикия, Марокко, Тожикистон ва Кения қурилиш компаниялари вакиллари иштирок этишди.

Охирги ўттиз йилда Хитой энг жадал ривожланаётган мамлакатлардан бири ҳисобланади ва ушбу йиллар давомида Хитой иқтисодиётининг тизими чуқур ўзгаришларни бошидан кечирди. Ахир бугунги кунда Хитой – дунёнинг иқтисодий етакчиларидан бири. Мамлакат ишлаб чиқариш соҳасида рақобатбардошликнинг бозор механизмлари билан бирга марказлашган давлат бошқарувининг кучли томонларидан фойдаланган ҳолда ўзининг иқтисодий моделини яратди. Мамлакатда ишчи кучининг арзонлиги хорижий капитални жалб этилишига сабаб бўлди.

Семинарнинг асосий мақсади Хитойнинг иқтисодий ислоҳотларини, жумладан, қурилиш соҳасидаги тажрибасини ўрганишдан иборат бўлди. Семинар иштирокчилари махсус иқтисодий зоналарнинг қурилиш тизими билан танишдилар. Хитойда 14 та қирғоқ бўйи порт шаҳарлари, улуғ Чжуцзян ва Янцзи дарёлари делталарида 51 та шаҳар ва уездлари очилган, Цюанчжоу туманида қирғоқ бўйи махсус иқтисодий зонага айлантирилган. Ушбу тадбирлар маҳаллий ҳокимликларнинг даромад олувчи субъектларга айланиб, ҳудудни иқтисодий ривожлантиришга интилишига олиб келди ва натижада Хитой жанубий-шарқий қирғоқ бўйи туманлари иқтисодиётининг жадал ўсишига туртки берди.

1984 йилда Тяньцзин шаҳар ҳокимлиги ривожланган ҳудудни яратиш учун 33 кв. км ер ажратади. Бу Бохай кўрфазининг денгиз қирғоқларидаги Тяньцзин шаҳридан 50 км узоқликдаги бўш ётган шўр босган ерлар эди. Давлат у ерда инфраструктурани яратган: ерлар текисланган, йўлларга асфальт ётқизилган, электр энергияси ва сув билан таъминланган, биринчи офис бинолари ва ишлаб чиқариш майдонлари қурила бошланган.

Ҳукумат ривожланган ҳудудда фақат ишларнинг бошланиши учун унча катта бўлмаган маблағ ажратган, кейинчалик бюджет маблағлари амалда берилмаган. Ривожланган ҳудуд ўзи учун пулни ўзи топа бошлаган. Ўз навбатида ҳукумат имтиёзли сиёсатни қўллаб, ривожланган ҳудудга жуда катта кўмак берган.

Ривожланган ҳудуддаги маҳаллий ҳокимликлар ҳукумат органлари сифатида фаолият юритади, аммо уларда фақат битта вазифа: ривожланган ҳудудни барпо этиш, бошқа ҳукуматга оид вазифалари йўқ. Ривожланган ҳудуднинг маъмурий органлари корхоналар ишига аралашмаслик қоидаларига қатъий риоя қилади. Уларнинг вазифалари: имкон қадар яхшироқ хизматларни корхоналарга кўрсатиш. Ҳудуд пайдо бўлгандан буён қабул қилинган стратегияни тартибга солиш ва тартибни яхшилаш мақсадида 26 та маҳаллий қонунлар ва умумий қоидалар жорий этилган.

Замонавий саноат корхоналари ҳудудидан ташқари ёнма-ён янги технологиялар ҳудуди ҳам барпо этилган. Ривожланган Тяньцзин ҳудудига аввалига хорижий капитал ва кичик бизнес вакиллари кела бошлашди, кейинроқ трансмиллий корпорациялар ва охирида дунёнинг беш юзта йирик компанияларига кирувчи корпорациялари инвестицияларини кирита бошлашди. 2004 йилнинг охирида ривожланган ҳудудда 74 мамлакатдан хорижий инвестицияга эга 3800 та корхона қайд этилган. Ҳозирги кунда Тяньцзин шаҳри бюджетининг қарийб ярми ривожланган ҳудуд улушига тўғри келади.

Катталиги бўйича Хитойда учинчи ўринни эгалловчи Тяньцзин мамлакат шимолий ва марказий қисмидаги йирик саноат ва молия маркази ҳисобланади. Замонавий Тяньцзин ривожланган ҳудуди қуйидагилардан иборат: 1) саноат ишлаб чиқариш ҳудуди; 2) боғланган майдон (муҳим савдо ҳудудлари); 3) янги технологиялар ҳудуди; 4) халқаро аэропорт; 5) 200 минг, 2008 йилдан буён 300 минг кемани сиғдира оладиган, Хитой шимолидаги энг йирик – Тяньцзин денгиз порти.

Семинар иштирокчилари томонидан техник-иқтисодий ўзлаштирилган Тяньцзин тумани мисолида корхона ва инвестицияларни жалб этиш, молия ва солиқни бошқариш тизими ва сиёсати масалалари кўриб чиқилди. Фан ва техникани ривожлантириш, саноат паркларини қуриш мавзулари катта қизиқиш уйғотди. “Саноат парки” атамаси орқали бугунги кунда технологик ва инновацион марказлар (тадбиркорлик ва технологик инкубаторлар) каби кенг тарқалган структуралар тушунилади.

Тадбиркорлик инкубаторлари татбиқ этиш даражасига етказилган ва тижорий ўзлаштирилган машҳур техник ечимлар, ихтиролар, “ноу-хау” асосидаги товар ва хизматларни бозорда тарғиб қилиш, аниқ ҳудудлар иқтисодий ривожланишининг турли моделлари самарадорлигини баҳолаш ва корхоналарни ташкил этишга кўмаклашиш учун яратилади. Халқ хўжалигида технологик ва ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш учун олимлар ва мутахассисларнинг илмий-техникавий салоҳияти, тажрибасидан фойдаланиш, инновацияларни фаол кенгайтириш учун ташкилий-жорий этиш базасини шакллантириш уларнинг асосий мақсади ҳисобланади. Технологик инкубаторлар эса бозорда салоҳиятли талабга эга мавжуд буюмлар ва технологик жараёнларни ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш учун яратилади.

Семинар доирасида иштирокчилар йирик Пекин, Тяньцзинь, Шанхай ва Сучжоу шаҳарларга ташриф буюрдилар. Тадбирларнинг маданий қисми хилма-хил ва қизиқ бўлиб, қуйидаги жойларга ташриф буюришдан иборат бўлди:

қадимий маданият кўчаси, Хайхэ дарёси қирғоқ бўйи, Биньцзяндаонинг пиёда юриладиган кўчалари, «Дахутун» савдо маркази, Буюк Хитой девори, Шанхайдаги эски Чэнхуанмяо тумани каби диққатга созовор жойлар;

техник-иқтисодий ўзлаштирилган Тяньцзин тумани бошқарув қўмитаси ва корхоналари, денгиз бўйидаги Биньхай тумани, Тяньцзин порти, аэропорт атрофидаги боғланиш ҳудуд, техник-иқтисодий ўзлаштирилган жанубий туман каби иқтисодий ва боғланган ҳудудлар;

«Чжунгуаньцунь» кўргазмалар маркази, Сучжоу шаҳридаги Хитой-Сингапур саноат парки, Чжанцзян технопарки каби саноат парклари.

Тяньцзиннинг қадимий маданият кўчаси – Тяньцзиндаги энг машҳур жойда қўл иши ҳисобланган буюмлар сотиладиган эски савдо фирмалари ва дўконлар жой олган. Қадимий маданий-тарихий кўчанинг бошидан охиригача Хитой классик услубида қурилган ўзига хос бинолар ўрин олган. Кўчанинг узунлиги 600 метрни ташкил этса-да, аммо унда 100 дан ортиқ турли дўконлар жой олган. Қадимий маданий-тарихий кўчанинг қоқ марказида “Осмон маъбули” шарафига 1326 йилда бунёд этилган Тяньхоу саройи жойлашган. Барча хитойлик денгизчилар, балиқчилар ва қирғоқ бўйи аҳолиси уни ўзларининг ҳимоячилари ҳисоблайдилар.

Тяньхоу саройи сайёҳлар зиёрат қиладиган асосий жой ҳисобланади. Сарой яхши қайта таъмирланган ва ўзининг ҳашаматини тақдим этган. Ой тақвими бўйича ҳар йили 23 март – “Осмон маъбуди”ни қадрлаш кунида Қадимий маданий-тарихий кўчада Ибодат ярмаркаси бўлиб ўтади.

Биньцзяндаонинг пиёда юриладиган кўчаси Тяньцзинь шаҳрининг энг гавжум жойларидан бири ҳисобланиб, у Чжан Цзычжун қирғоқ бўйидан бошланади ва ғарбий-жанубдаги Наньцзинлугача чўзилади. Узунлиги 2094 метрни ташкил этувчи ушбу кўчада жаҳон савдо белгилари ҳисобланган товарлар сотиладиган дўконлар, ресторанлар, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари жойлашган.

Биньхай тумани Тяньцзинь марказий шаҳрига бўй сунувчи туман ҳисобланади. Тяньцзиннинг учта туманини ўзлаштириш йўли орқали расман 2009 йилнинг ноябрь ойида ташкил этилган бўлиб, 1994 йилдан бери бу ҳудуд алоҳида иқтисодий ҳудуд мақомига эга.

Биньхай тумани ҳудудида Тяньцзинь порти, иқтисодий ва техник ривожланган Тяньцзинь ҳудуди, Япониянинг автомобил йиғувчи Toyotа компанияси, Airbus компаниясининг авиация заводи, кўплаб логистик марказлар ва омборлар жойлашган.

Тяньцзинь порти Хуанхэ ва Янцзи дарёларини боғловчи Буюк Хитой каналининг шимолий чеккасида жойлашган. Тяньцзинь шимолдан, жанубдан ва ғарбдан Хэбэй вилояти билан, Пекин ҳудуди билан эса шимолий-ғарбдан чегараланган. Тяньцзиннинг шарқий ҳудуди Бохай кўрфази билан ювилиб туради. Тяньцзинни 96 км шимолий-ғарбда жойлашган Пекин билан тезюрар темир йўли боғлайди. Тяньцзиндан Далянгача 225 денгиз мили масофа.

Тяньцзинь Пекиннинг “тижорий дарвозаси” ва Хитойнинг йирик денгиз портларидан бири ҳисобланади. Аҳолисининг сонига кўра Хитойда олтинчи ўринда туради ва у ерда 14,5 млн. аҳоли истиқомат қилади. Тяньцзинь денгиз порти шаҳар иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган сектори ҳисобланади. Маҳаллий аҳоли балиқчилик, нефт ва кимё саноати, автомобил ишлаб чиқариш, метални қайта ишлаш, машинасозлик соҳаларида банд.

Аэропорт атрофи боғланиш ҳудудига ташриф буюриш. Хитойнинг транспорт ва чегараси орқали ўтадиган йирик ҳажмдаги экспорт ва импорт инфраструктурасини тадбиркорлик фаолияти субъектларининг айрим тоифалари учун божхона текширувининг илғор усулларидан фойдаланмасдан ва жараённи соддалаштирмасдан ўз вақтида қабул қилиш ва қайта ишлаш мумкин эмас эди. Хитойнинг боғлаш ҳудуди номини олган, алоҳида солиқ ва божхона мақомига эга махсус ҳудуд ушбу муаммонинг муваффақиятли ечими бўлди.

Боғлаш ҳудудида юкларни дастлабки қайта ишлаш, божхона тозаловига қадар экспорт-импорт юкларни сақлаш, товарларни тамғалаш ва қадоқлаш, транзит савдони таъминлаш ва бошқалар божхона тўловларисиз амалга оширилади.

Дахутун савдо маркази – улгурчи бозор сифатида ихтисослашаётган кўп тармоқли йирик давлат корпорацияси. Савдо маркази товар айрибошлаш, маълумотлар алмашиш, реклама ва шу каби вазифаларни бажаради. Фаолият соҳаси универсал товарлар, кийим, қимматбаҳо моллар, электр товарлари ва шу кабиларнинг улгурчи ва чакана савдосини ўз ичига олади.

Буюк Хитой девори – инсоният тарихидаги ўлкан ҳимоя иншооти. Девор Шаньхай-гуань шаҳридан бошланади ва у ердан илонсифат бурилишлар билан мамлакатнинг ярми орқали Марказий Хитойга қадар чўзилган. Девор Цзяюйгуань шаҳрида тугайди. Деворнинг кенглиги 5-8 метр, баландлиги 10 метргача етади. Девор билан ёнма-ён унинг баъзи жойларида қўшимча қўрғон ва қалъалар мавжуд. Агар тўғри ўлчалса, Буюк Хитой деворининг узунлиги 2450 километрни, эгри-бугри жойлари ва шохларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда эса 5000 километрни ташкил этади.

Буюк Хитой девори қурилишининг бошланиши эрамиздан аввалги 221 йилга бориб тақалади. Афсоналарга кўра, қурилиш учун императорнинг 300 минг кишилик қўшини сафарбар этилган. Шу билан бирга, кўплаб деҳқонлар ҳам жалб этилган, ахир қурувчилар камайишини инсон ресурслари билан доимий тўлдириб туриш керак бўлган, шунинг учун Хитойда бу масалада муаммо юзага келмаган.

Деворнинг географик жойлашуви қизиқиш уйғотади. У Хитойни иккига, яъни шимол кўчманчилари ва жануб ер эгалари қисмига бўлади. Кейинчалик ўтказилган тадқиқотлар бу далилни тасдиқлаган.

Бугунги кунда Буюк Хитой девори Хитойнинг рамзи сифатида қабул қилинган ва ҳар йили 50 миллион сайёҳ ташриф буюрадиган бош диққатга сазовор жойи ҳисобланади. Деворнинг кўпгина қисмлари қайта таъмирланган ва сайёҳларга кўрсатилади, қалъалардан бири Пекин яқинида жойлашгани учун Хитой маданиятининг миллионлаб ишқибозларини жалб этади.

Тяньаньмэнь майдони – Пекин юраги ва Хитой Майдони Тақиқланган шаҳар рўпарасида Пекин шаҳрининг марказида жойлашган. У Хитой пойтахтининг энг асосий сайёҳлик жойларидан бири ҳисобланади. Тяньаньмэнь сўзи хитой тилидан “Осойишта осмон дарвозаси” деб таржима қилинади. Майдон у ерда жойлашган Тақиқланган шаҳарнинг илк дарвозалари шарафига шундай номланган. Олд томонида Мао Цзэдун сурати акс этган Хитой анъанавий услубидаги катта қизил бино Хитой рамзларидан бири ҳисобланади. “Осойишта осмон дарвозаси” Тақиқланган шаҳар бунёд этилган 1420 йилдан буён мавжуд. Ўша даврдан бери у икки марта бутунлай ёниб кетган ва қайта таъмирланган. Охирги версияси 1651 йилда Цин сулоласи императорлари томонидан бунёд этилган. Айнан ўша пайтда ҳозирги номини олган, авваллари эса “Осмондан олинган ҳокимлик дарвозаси” деб номланган. Бугунги кунда ушбу дарвозанинг узунлиги 66 метрни, эни 37 метрни, баландлиги 32 метрни ташкил этади.

Сучжоу шаҳридаги Хитой-Сингапур саноат парки. Хитой технопаркларни энг аввало мамлакатга инвестицияларни жалб қилиш мақсадида оча бошлаган. Барпо этиш ғояси 1992 йилда илгари сурилган Цзянсу вилоятининг Сучжоу шаҳридаги Хитой-Сингапур парки Хитойдаги энг муваффақиятли саноат парки ҳисобланади. Сучжоудаги кўп тармоқли саноат парки дастурлар таъминоти билан шуғулланади. Парк Сучжоу шаҳрининг 3,4% майдонини ёки 80 кв.кмни эгаллаган. Аммо парк шаҳар ЯИМнинг 16%дан кўпроғини шакллантиради ва 400 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлайди. Сингапур ва Хитой консорциумлари ўртасидаги қўшма корхона SuzhouIndustrial Park Development Co.,Ltd. (CSSD) Хитой-Сингапур девелопер компанияси парки учун майдон жиҳозланган. Парк саноат, офис, турар-жой майдонлари ва ҳордиқ чиқариш жойларига эга. Масалан, Сучжоудаги саноат паркида жойлашган “Оҳанг” ҳайкали шунчалик машҳурки, ҳатто у Хитой маркасида акс этган.

«Чжанцзян» технопаркида Shanda Interactive Entertainment Ltd. ва Creative Technology Ltd каби фақат технологик ишлаб чиқариш жойлашган. Бор-йўғи 17 кв. км майдонни эгаллаган «Чжанцзян»да 300 дан ортиқ компаниялар ва 50 дан ортиқ тадқиқот ташкилотлари фаолият юритади. Янги ихтиролар учун парк эгаларига 600 дан ортиқ патентлар берилган. Информацион технологиялар ҳудуддаги энг йирик йўналиш бўлиб, Шанхайда интеграл микросхемаларни ишлаб чиқариш учун инвестицияларни қарийб ярмини ва ушбу соҳа даромадининг ярмини ташкил этади. Иккинчиси, дори саноати соҳаси ҳисобланади. 2013 йилда дори компанияларидан тушган фойда 40,7 млрд юан (6,6 млрд доллар)ни ташкил этган. Мультимедия ўйинлар билан боғлиқ “креатив” саноати 2013 йилда ҳудудда 25 млрд юан даромад олиб келган. “Яшил” энергетика технологиялари ҳудуднинг истиқболли йўналиши ҳисобланади. Шунингдек, Чжанцзянда истиқболли авиалайнерлар лойиҳалаштириладиган COMAC Хитой авиақурилиш порпорациясининг тайёрлаш маркази жойлашган.

Ченхуанмяо бугунги кунда нафақат, шаҳарнинг учта маъбудига сиғинадиган ибодатхона, балки ибодатхона атрофини ўраган савдо тумани ҳамдир. Савдо комплекси эски бинолардан ташкил топган, уларнинг кўпчилиги юз ёшдан ўтиб кетган. Бугунги кунда ушбу биноларда сувенирлар, кийимлар, идишлар, шунингдек, маҳаллий ошхоналарнинг таомлари сотиладиган дўконлар, расталар, ресторанлар ва қаҳвахоналар жой олган. Айниқса, турли қиймали ва шўрвали чучваралари жуда машҳур. Ибодатхона ўзининг иккинчи «The Old City God Temple» – Шаҳар маъбудининг эски ибодатхонаси номи билан ҳам машҳур.

AMBiT ўз аъзолари ва ҳамкорлари учун бу каби информацион саёҳат ва семинарларни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатган ва кўрсатади, чунки бизни халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бизнесни ривожлантириш мақсади бирлаштиради.

Буларнинг исботи сифатида аъзоларимизнинг сафар ҳақидаги мулоҳазаларини қуйида тақдим этамиз.