AMBiTга Кириш

Хитой бўйлаб саёҳат бўйича семинар

Ўзбекистоннинг йирик сайёҳлик мамлакатига айланиши учун жуда катта салоҳият ва имкониятлар мавжуд. Ушбу муҳим соҳани янада ривожлантириш учун профессионал кадрларни тайёрлаш зарур. Шу муносабат билан тадбиркорлар ва давлат хизматчилари вакилларидан иборат гуруҳ 2017 йилнинг 21 июль 3 август кунлари Урумчи шаҳрида ташкил этилган сайёҳлик соҳасидаги семинарда иштирок этди. Мазкур тадбир Синьцзян-Уйғур автоном вилояти ҳамкорлик ва илмий-техник алмашиш Маркази кўмагида Хитой Халқ Республикаси савдо вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Семинарда Озарбайжон, Беларусь, Болгария, Молдова, Қирғизистон, Туркманистон ва Арманистон давлатларининг сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этишди. Хитой Халқ Республикасининг элчихонаси кўмагида Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси ҳам сайёҳлик соҳасида фаолият юритувчи аъзоларини жўнатиб, ўз ҳиссасини қўшди.

Семинар сайёҳлик соҳасидаги халқаро алоқаларни ўрнатиш, тажриба ва дастурларни алмашиш учун кўприк вазифасини бажарди. Иштирокчиларга сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш учун Хитойнинг, хусусан, Синьцзяннинг сайёҳлик солоҳияти намойиш этилди. Хитой тарихи, ушбу қадимий мамлакатнинг ривожланиши ва жадал ривожланган давлатга айланиши, шунингдек, макроиқтисодиёт, иқтисодий соҳа сифатидаги сайёҳлик ҳақида маълумот берилди.

Мамлакатда сайёҳликнинг фаол ривожланиши ва соҳадаги кўплаб масалаларни қонуний тартибга солиш зарурати муносабати билан 2013 йилда қабул қилинган Хитой Халқ Республикасининг «Сайёҳли тўғрисида»ги қонунига алоҳида эътибор берилди. Ушбу қонун энг аввало, сайёҳлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, унда саёҳатларни ташкил этиш бўйича туроператорлар учун қоидалар, хусусан, сайёҳлар ҳавфсизлигини таъминлаш, уларни бузганлик учун жаримага тортиш белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, қонун мамлакатда ички сайёҳликни ривожлантиришда давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб беради, турли транспорт воситалари учун чипталар нархларини тартибга солади. Шунингдек, унда операторларнинг бошқа мамлакатларда дам олаётган мижозларининг умумий қабул қилинган ахлоқ қоидалари ва маҳаллий урф-одатларга амал қилмаслиги учун оператор ва сайёҳлар жавобгарлигини тартибга солувчи бандлар мавжуд.

Хитойда охирги 30 йилда сайёҳлик жуда тез ривожланди. Ўтган йили Хитой 120 млн. нафар сайёҳни хорижга жўнатган. Сайёҳлик Хитойда мамлакат иқтисодиётининг юқори даромад келтирувчи соҳасига айланган, ички сайёҳлик ҳажми эса дунёда энг йирик ҳисобланади. Семинарнинг лекция тарзидаги қисмида Синьцзян-Уйғур автоном вилояти тақдим этилди. У қорли баланд тоғлар, тепаликлар, саҳролар, ўрмонлар ва ҳаттоки музлик ва вулқонлар каби қуруқлик ландшафтларининг қарийб барча кўринишларига эга дунёнинг камёб жойларидан бири.

Масалан, Ачикгул вулқони Хитойдаги уйғоқ вулқонлардан бири бўлиб, у охирги марта 1951 йилнинг 27 майида отилиб чиққан. Узунлиги 41,6 кмни ташкил этадиган Инсукеди музлиги Хитой ҳудудидаги энг узун муз ҳисобланади. Хитойдаги энг юқори ҳарорат + 49.6℃ Турфанда, энг паст ҳарорат эса – 51.5℃ Кэкэтохайда кузатилган. Бу Хитойдаги иккинчи совуқ жой. Улар ўртасидаги масофа қарийб 1000 кмни, ҳароратлар ўртасидаги фарқ эса 101.1℃ни ташкил этади.

Синьцзяннинг бепоён ҳудудида турли ажойиб ва бетакрор жойлар ва паст-баландликлар жойлашган. Баландлиги 8611 метрни ташкил этадиган Чяогри тоғи денгиз сатҳидан баландлиги бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллайди, Турфандаги чуқурлиги 154,43 метр Эйди кўли эса дунёда иккинчи ўринда турадиган пастлик ҳисобланади. Улар ўртасидаги фарқ 8765,43 метр. Ўзига хос географик жойлашув, иқлим шароитлари ва табиий ресурслар сунъий суғориш муҳим рол ўйнайдиган ноёб қишлоқ хўжалиги соҳасини юзага келтирган. Қадимдан Синьцзян аҳолиси қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланиб келишган. Шунинг учун ушбу ҳудудда қишлоқ сайёҳлиги жуда ривожланган.

Синьцзян 5600 метрга яқин масофада 8 та давлат билан қуруқликдаги чегарага эга. Шунинг учун Синьцзян Хитой атрофида ташқи дунёга янги структурани очишда муҳим рол ўйнайди. Давлат томонидан Сизьзянда Ипак йўлининг муҳим иқтисодий ҳудудини яратиш бўйича «Бир макон, бир йўл» стратегияси ишлаб чиқилган. Семинар ташкилотчилари ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳудудий бизнес-логистика маркази қурилиши бўйича концепция ва чора-табдирлар билан ўртоқлашдилар.

Семинар иштирокчилари Урумчи, Шанхай, Ханчжоу, Учжэнь шаҳарлари, парклар, музейлар ва бошқа диққатга сазовор жойларга ташриф буюриш имкониятига эга бўлишди. Семинар якуни бўйича иштирокчиларга сертификат берилди.

“Хуншань /Қизил тоғ” парки Урумчи шаҳрининг марказида жойлашган табиий тоғ парк комплекси ҳисобланади. Шарқдан ғарб томонга кўндаланг жойлашган, баланд кўтарилган боши Урумчи дарёсигача чўзилган ўлкан аждарга мос тоғ ўзига хос манзара касб этади. Тик жарликлар ва улуғвор кўриниши сабабли қизил тоғ Урумчи шаҳрининг рамзи ва белгиси ҳисобланади. Денгиз сатҳидан 910,60 метр баландликдаги қизил тоғ пермь даврига оид қум ғиштли тоғ жинсларидан иборат, шунинг учун у «Қизил тоғ» номини олган.

Урумчи шаҳрининг шимолий-шарқий томонида 3 кмлик масофада хушманзара Шуймогоу парки жойлашган. Манзарали Шуймогоу тўртта тепалик ва Шуймогоу дарёсидан иборат. Унинг ёнбағрлари қалин ўрмон билан қопланган, ер остидан булоқлар отиб чиқади, манзарани қадимий ибодатхона ва шийпонлар тўлдиради. Паркда жойлашган гольф майдони Синьцзянда ягона ҳисобланади. Йилнинг тўрт фаслида сувининг ҳарорати 28-30 даражада сақланиб турувчи иссиқ булоқлар жуда машҳур. Булоқлар суви таркибида калий, натрий, магний, азотли калий, радон, рух ва бошқа минерал моддалар мавжуд. Булоқлар суви бод ва тери касалликларига яхши таъсир қилади, бундан ташқари уни минерал сув сифатида ҳам истеъмол қилиш мумкин. 1982 йилда бу ерда массаж-физиотерапия даволаш маркази қурилган.

Урумчи шаҳридаги Синьцзян халқаро кўргазмалар маркази Хитойдаги асосий халқаро кўргазмалар марказларидан бири ҳисобланади. Кўргазмалар марказининг дизайни Синьцзян-Уйғур автоном вилоятининг узлуксиз ривожланиши рамзи бўлган қанотли Тянь-Шан тоғидан юқорига кўтарилаётган ойни эслатади.

Синьцзян-Уйғур автоном вилояти музейи.

Синьцзян-Уйғур автоном вилояти музейи Хитойнинг энг муҳим маданий объектларидан бири ҳисобланади. Иншоот майдонининг 8000 м2 ни эгаллагани унинг нақадар кенглигидан далолат беради. Музей экспонатлари Синьцзян-Уйғур автоном вилояти теварак-атрофидан топилган янги артефактлар билан доимий тўлдирилиб борилади.

Урумчининг учта асосий тарихий музейларидан бири бўлган Синьцзян-Уйғур автоном вилояти музейи европеоид ирқига мансуб мумияланган қадимий одамлар ва уларга тегишли буюмлар билан машҳур. Бу ерда ипак намуналари ва турли тилларда ёзилган қадимий ёзувлар, шунингдек, турли давр ва халқларнинг бошқа кўплаб артефактлари тақдим этилган. Музей ушбу ҳудудда яшовчи турли этник гуруҳларнинг урф-одатлари ва анъаналари ҳақида ҳикоя қилади. Музей ушбу қадимий макон ҳақидаги билимларни янада тўлдириш учун яхши имкониятни тақдим этади.

Урумчидаги катта бозор.

Урумчидаги катта бозор ёки хитой тилида «Эрдаоцяо» деб номланадиган жой маҳаллий ва Россия, Монголия ҳамда Марказий Осиё давлатлари каби яқин мамлакатлар товарларини харид қилиш учун ажойиб жой ҳисобланади. Бу сайёҳлик йўналишида ҳам жуда машҳур. Катта бозор Уйғур вилоятининг жанубий қисмида жойлашган. Янада кўпроқ одамларни жалб қилиш учун у ерда турли намойишлар уюштирилади, маслан, дорда юриш. Бозорда театрлаштирилган саҳналар ёки мусиқали чиқишларни томоша қилиб кечки овқат тановвул қилиш учун жой ҳам мавжуд. Шунингдек, бозор ҳудудида унча катта бўлмаган масжид, кўплаб дўконлар ва бошқа корхоналар бор.

Ханчжоудаги миллий ипак музейи дунёдаги энг йирик ипак музейи ҳисобланади. У меҳмонларни Хитойнинг 5000 йиллик ипакчилик тарихи билан таништиради, экспозиция Қадимий Хитойда ҳукмронлик қилган ҳар бир сулоланинг кийимлари матоларидан намунарларни ўз ичига олади. Бу ерда 5630 ёшдаги зарбоф парчаси сақланади. Шунингдек, Буюк Ипак йўли кесиб ўтган ҳудудлардаги қазишмаларда археологлар томонидан топилган иш қуроллари ва турли санъат буюмлари мавжуд. Алоҳида хоналарда халқ усталари ипакнинг тўқилишини намойиш қиладилар. Махсус бурчакларда қадимги ҳукмдорлар кийган қимматбаҳо байрам либосларини ҳам кўриш мумкин.

Вайтань қирғоғи.

Вайтань қирғоғи ёки Бунд кўпинча «дунё архитектураси музейи» ва «ўн мингта давлат меъморчилиги ярмаркаси» деб номланади. Бу ерда готик, барокко, ар-деко услубидаги ўнлаб бинолар жойлашган бўлиб, улар Англия, Австрия Россия, Буюк Британиянинг қисмлари каби бир-бирини тез-тез ўзгартириб туради. Вайтань қирғоғи ноёб архитектура мажмуаси сифатида давлат томонидан қўриқланади, қурилиш ишлари чегараланган, баланд бинолар эса умуман тақиқланган.

Хитойнинг энг машҳур ва баланд телеминоларидан бири – «Шарқ марвариди» телеминораси Шанхайда жойлашган. 468 метр баландликка эга иншоот жуда гўзал – «Oriental Perl Tower» ёки «Шарқ марвариди» деб номланган. Дунё телеминолари орасида баландлиги бўйича бешинчи ўринда туради. Замонавий Пудун туманида жойлашган телеминора ноодатий кўринишга эга бўлиб, пастда ва юқорида иккита гумбаз ўрнатилган. Юқоридагиси ердан 263 метр баландликда бўлиб, унинг диаметри 45 метрни ташкил этади.

Сув устида жойшлашган Учжэнь қишлоқчаси Хитойнинг қадимий аҳоли яшаш жойларидан бири ҳисобланади. Учжэндаги кўчалар ўрнини Буюк Пекин-Ханчжоу каналидан қуйиладиган сувли йўллар ташкил этади. Қадимда ушбу канал Хитой транспортининг бош томири бўлган. Унинг бунёд этилиши туфайли кўплаб шаҳар ва қишлоқлар пайдо бўлган ва гуллаб яшнаган. Маҳаллий архитектура услуби Цин сулоласининг ҳукмронлик даври (1644 – 1911 йиллар) анъаналарига ҳамоҳанг. Уйларнинг қурилишида маҳаллий аҳолининг касби ва ҳаёт тарзи акс этган.

Сиху кўли – машҳур чучук сувли кўл ва Ханчжоу шаҳрининг асосий диққатга сазовор жойи. Кўлнинг гўзал манзараси хитойлик ва хорижий сайёҳларни ўзига жалб этади. Кўлнинг гўзал манзарасини кўплаб шоир ва саёҳатчилар васф этишган.

2011 йилнинг 24 июнида Сиху кўли атрофидаги ибодатхоналар, кўприклар ва боғлари билан ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Кўл узоқ тарихга эга. Афсоналарга кўра, у Нефрит Аждаҳо ва Олтин Феникс ясалган осмондан тушган чиройли марвариддан пайдо бўлган. Бошқа яна бир афсона бўйича унинг тубида Олтин Буқа яшайди (унинг ҳайкали қирғоқда туради) ва кўлнинг доимий сатҳини сақлаб туриш учун ўзидан сув оқимини чиқариб туради. Илмий маълумотларга кўра, кўл қадимги Цяньтан дарёсидан ҳосил бўлган, унинг ёши қарийб икки минг йил. Ҳозирги кунда кўлнинг майдони 9 км2 ни, узунлиги 3 кмни, эни эса 3 кмни ташкил этади. Бир вақтлар у икки баравар кичик бўлган ва ирригация эҳтиёжи учун ишлатилган.

Ханчжоудаги миллий чой музейи – чой маданиятига бағишланган Хитойдаги ягона музей. Музейнинг моҳирона ташкил этилган коллекцияси чой маданиятининг ривожланиш босқичлари ҳақида ҳикоя қилади. Музейда Хитойнинг миллий маданий анъаналарини сақлаш жараёнига катта ҳисса қўшадиган турли тадқиқотлар олиб борилади. Музей чой экинзорлари атрофида жойлашган бўлиб, унинг ҳудудида чойни айирбошлаш Халқаро Маркази ва офис ва конференц-залларга эга турли павильонлар ўрин олган. Музейда чой мавзуларига бағишланган олтита зал бор, улар Чой анъаналари зали, Чой идишлари зали, Чойнинг хусусиятларига бағишланган зал, Чой дўстлиги зали, Калейдоскоп зали ва Чой тарихи зали.

Семинар иштирокчилари Тошкентга қайтгач, AMBiT офисига ташриф буюришиб, ўзларининг сафар таассуротлари ҳақида сўзлаб беришди, кечинма ва суратлар билан ўртоқлашдилар. Улар кўрганларидан хурсанд ва тадбир кутилганидан ҳам ортиқ бўлганини таъкидлашди. Шунингдек, семинарда эга бўлган билим ва тажрибалардан келиб чиқиб, ўз бизнесларини янада ривожлантириш бўйича режалари тўғрисида сўзлаб беришди.

AMBiT ўз аъзолари ва ҳамкорлари учун бу каби саёҳат ва семинарларни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади, чунки бизни халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бизнесни ривожлантириш мақсади бирлаштиради.