AMBiTга Кириш

ХИТОЙ – ЎЗБЕКИСТОН – ҚОЗОҒИСТОН ТЕЛЕКЎПРИГИ

31 август куни импорт ва экспорт товарларнинг дунёдаги йирик Кантон ярмаркаси, CATNON Fairга бағишланган Гуанчжоу-Тошкент-Чимкент телекўприги бўлиб ўтди. Телекўприк Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси, Ўзбек-Хитой савдо уйи, «InternationalBusinessTravel», Чимкент шаҳар Савдо-саноат палатаси ва Кантон ярмаркаси ташкилотчилари томонидан ташкил этилди.

Халқаро ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида AMBiTнинг кўргазма ташкилотчилари билан ҳамкорлиги доирасида бу каби видеоконференциялар доимий ўтказилиб келинади. Шу пайтга қадар Тошкент, Наманган, Фарғона ва Самарқанд, шунингдек, Баку ва Душанбе шаҳарларида телекўприклар ташкил этилган.

2017 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида 122-Кантон ярмаркаси бўлиб ўтади. У Гуанчжоу шаҳрида бир йилда икки марта: баҳорда ва кузда ўтказилади. Биринчи кўргазма 1957 йилда ташкил этилган. Кантон ярмаркаси қадимий ва Хитойдаги энг йирик кўргазма ҳисобланади. Хитой ва хорижий мамлакатларнинг 24 мингта компанияси иштирок этади.

Кантон ярмаркаси – бу экспорт ва импорт учун асосий платформа. Аммо бизнеснинг бошқа турлари ҳам иштирок этади: иқтисодиёт ва техник кооперация, товарлар инспекцияси, суғурта, логистика, реклама, консальтинг ва шу кабилар. Дунёнинг барча мамлакатларидан бизнесменлар йиғилиб, бизнес-маълумотларни алмашадилар ва тадбиркорлик алоқаларини ўрнатадилар.

Бизнеснинг турли соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар Чимкентдаги видеоконференцияда қатнашдилар. Иштирокчилар Хитойда ускуналар сотиб олиш, етказиб бериш сифати ва шартлари, Хитой томони билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва шартномалар тузиш, ярмаркага ташриф буюриш ёки иштирок этиш, Хитойга ва Хитойдан Қозоғистонга товарларни жўнатиш ёки етказиб беришга доир саволлар билан мурожаат қилдилар.

Барча музокаралар учун мос тушадиган GroundZero амфитеатридаги ICU.UZ вебинарлари ва видеоконференциялар хизмати ва профессионал ускуналар туфайли телекўприк юқори савияда ташкил этилди.

Тадбир якунида ташкил этилган кофе-брейк давомида тадбиркорлик масалаларининг муҳокамаси норасмий тарзда давом этди.

Бундай видеоконференциялар амалда шуни кўрсатмоқдаки, халқаро бизнес алоқаларини ўрнатиш, импорт-экспорт шартномаларни тузишга ёрдам бермоқда, инновация технологияларини ривожлантириш ва татбиқ этишни рағбатлантирмоқда. Шунинг учун Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар тадбиркор ва бизнесменлари манфаатларини бирлаштириб, AMBiT келажакда бу каби тадбирларни ўтказади.