AMBiTга Кириш

Ўзбекистон Глобал Тадбиркорлик Тармоғида (GEN)

2017 йилнинг июнь ойида Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси (AMBiT) Ўзбекистон вакили сифатида Тадбиркорлик Глобал Тармоғига (GEN) таклиф этилган эди. Ассоциациянинг уставдаги мақсад ва вазифалари ва тажрибасидан келиб чиқиб, AMBiT ушбу таклифни ва GEN Uzbekistan вакили сифатида иштирок этиш масъулиятини қабул қилди. Ўз навбатида биз буни Ўзбекистон тадбиркорлик экотизимини ривожлантириш учун жавобгарлик сифатида тушунамиз ҳамда ўз ҳамкор ва мижозларимиз кўмагида бизнес ривожланишини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган тадбирларни ташкил этамиз, Ўзбекистон экотизимини ривожлантиришда хорижий тажриба, ёндашувлар ва инструментларини жорий этамиз.

Тадбиркорлик глобал тармоғи (GEN) ва тадбиркорлик глобал ҳафталиги (GEW) тўғрисида маълумот

Тадбиркорлик глобал тармоғи (Global Entrepreneurship Network) – бу тадбиркорликнинг ягона глобал экотизимини яратишга қаратилган 160 та мамлакатдаги тармоқлар, дастурлар ва ташаббусларнинг йил давомидаги платформаси ҳисобланади.

GEN – бу бутун дунё тадбиркорлик экотизими учун энг муҳим соҳаларга қаратилган ҳаракатлар ва бутун жамиятга ижобий таъсир этадиган самарали ташаббусларни намойиш қилиш орқали ушбу эҳтиёжларни қаноатлантиришга ёрдам берувчи компас.

GEN қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:

  1. Янги корхоналарни очиш
  2. Анъанавий ва инновацион усуллардаги қўллаб-қувватлаш ва стартапларни бошқариш ўртасидаги фарқни кўриш учун майдон
  3. Халқаро даражадаги дастурлар ва хабарларни алмашиш учун майдон
  4. Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида билимлар ва таҳлиллар базаси

Глобал тадбиркорлик экотизимининг кўплаб иштирокчилари қатнашадиган дастурлар, лойиҳалар ва ташаббусларни ўз ичига олган GEN қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилган:

  1. НИШОНЛАШ (CELEBRATE). Тадбиркорлар муваффақиятини нишонлаш ва кейинги авлодни руҳлантириш йўли орқали тадбиркорлик маданиятини тарғиб қилиш.
  2. ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ (SUPPORT). Тузилган жамоалар учун бозорга чиқиш йўлини енгиллаштиришга кўмаклашиш, шунингдек, тадбиркорларга корхоналарини очиш ва кенгайтириш босқичларида ёрдам берадиган мураббийлик, ҳамкорлик алоқалари ва танловларни тадбиркорларга тақдим этишга мўлжалланган дастурлар ва ресурслар.
  3. ТУШУНИШ (UNDERSTAND). Маҳаллий ва халқаро тадбиркорлик ўсишини ривожлантириш учун энг яхши дастурлар ва сиёсатларни намойиш қилишга кўмаклашиш учун давлат корхоналари ва жамиятнинг янги лидерлари эга бўлган маълумотлар ва татқиқотлар сифати ва сонини оширишга йўналтирилган ҳаракатлар.
  4. БОҒЛАШ (CONNECT). Тадбиркорлар, инвесторлар, тажрибали экспертлар, татқиқотчилар, дастурчилар ҳамжамияти етакчилари ва бутун дунё бўйича бошқа одамларни боғлаш/бирлаштириш.

Тадбиркорлик глобал ҳафталиги (Global Entrepreneurship Week)

Тадбиркорлик глобал ҳафталиги – бу стартапларни бошлаётган, бизнес ғояларни амалга ошираётган, иқтисодий ўсишни рағбатлантираётган ҳамда одамлар фаровонлигини ошираётган новатор ва иш берувчиларнинг байрами ҳисобланади. Ҳар йили ноябр ойида бир ҳафта давомида GEW одамларга бошловчилар ва новаторлар сифатида ўз имкониятларини ўрганишга кўмак беришга қаратилган маҳаллий, миллий ва глобал тадбирлар доирасида уларни руҳлантиради.

Кенг қамровли тадбирлардан бошланиб алоҳида тармоқли учрашувлар билан тугайдиган ушбу тадбирлар иштирокчиларни кенг имкониятларга эга салоҳиятли ходимлар, мураббийлар ва ҳатто инвесторлар билан боғлайди. Ўз лойиҳаларини бошлаш ҳақида ўйламаган миллионлаб инсонлар етакчи тадбиркорлардан руҳланади ва маслаҳатлар олади.

Startup Weekend каби ўқитиш курслари ва Startup Open каби мусобақалар туфайли минглаб янги стартаплар жонланади. Юзлаб университетлар лабараторияларида татқиқотларни тижоратлаштиришга ёрдам берувчи алоқаларни мустаҳкамлайди. Тадбиркорлик ўсишини рағбатлантириш учун асос бўладиган зарур сиёсатни ўрганиш учун бутун дунё бўйлаб муҳокамаларда татқиқотчилар ва дастурчи сиёсатчилар иштирок этади. Тадбиркорлар ташкилоти томонидан ўтказиладиган EO24 тадбирлари ва FastTrac каби амалий ўқув курслари ёрдамида тадбиркорлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

GEW – бу шунчаки хабардор қилиш бўйича кампаниядан кўра каттароқ. Бу бутун дунё бўйлаб экотизимни мустаҳкамлашда тадбиркорлик секторининг барча иштирокчиларини ўзаро муносабат ва ҳамкорликка жалб қилиш учун платформа.

GEW давомида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

GEW – бу:

Ҳар йили, бутун дунё бўйлаб.

Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциациясининг иштироки

GEN Uzbekistan. Тадбиркорлик глобал тармоғига GEN Uzbekistan сифатида кириб, ўз олдимизга қуйидаги вазифа, томойил ва мақсадларни аниқлаштириб олдик:

Вазифа: Ўзбекистон тадбиркорларини тарбиялаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали дастур ва ташаббусларни аниқлаш ва амалга ошириш орқали Ўзбекистон тадбиркорлик экотизимини ривожлантириш.

Асосий қадриятлар ва тамойиллар:

GEN Uzbekistan мақсади:

 Йиллик тадбиркорлик глобал ҳафталиги Тошкентда

Мақсади: Бизнесни ривожлантириш учун Ўзбекистон тадбиркорлиги экотизими барча иштирокчиларини руҳлантириш ва ўзаро муносабат ва ҳамкорликка жалб қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади.

Вазифалари:

2017 йилнинг 13-19 ноябрь кунлари давомида тадбирларни ташкил этиш орқали:

Мақсадли аудитория:

Кутилаётган натижалар