AMBiTга Кириш

Самарқандда видео конференция

3 август куни Самарқанд шаҳрида дунёда йирик импорт ва экспорт товарлари Кантон ярмаркаси – CATNON Fair ташкилотчилари билан теле кўприк ташкил этилди. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва AMBiT тадбир ташкилотчилари бўлишди. Бу каби видео конференцияларнинг ташкил этилиши яхши анъанага айланган бўлиб, бугунги кунга қадар Тошкент, Наманган ва Фарғона, шунингдек, Боку ва Душанбе шаҳарларида ҳам ўтказилган.

Кантон ярмаркаси ҳам Хитой ишлаб чиқарувчилари, ҳам хорижий компаниялар иштирок этадиган, ўз қамрови ва таклиф этиладиган маҳсулотлар бўйича ўхшаши йўқ кўргазма ҳисобланади. Ярмарка Хитой саноатининг бош қиёфаси деб ҳам аталади. Бу ерда техника, барча турдаги ускуналар, мебеллардан тортиб кийим-кечак ва истеъмол маҳсулотларигача диярли ҳамма нарса мавжуд. Кўргазмага ташриф буюурвчиларнинг сони аллақачон 1 миллиондан ошиб кетган. Ярмарка бир йилда икки марта, баҳор ва кузда бўлиб ўтади. Ўзбекистондаги тадбиркорларнинг кўпчилиги айнан ушбу кўргазмада иштирок этиб, ўз бизнесларини бошлашган.

Бизнеснинг турли йўналишларида фаолият юритувчи 200 нафардан ортиқ тадбиркорлар видео конференцияда иштирок этишди. Самарқанд вилояти мамлакатда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, дори саноати ва бошқа маҳсулотларни энг кўп ишлаб чиқарувилардан бири ҳисобланади. Сайёҳлик, муқобил энергетика, қурилиш материаллари ва бошқаларни ишлаб чиқариш жадал ривожланмоқда. Яқинда бу ерда “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди.

Тадбиркорлар Хитойда ускуналарни харид қилиш, сифат кафолати ва етказиб бериш шартлари, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятлари ва Хитой томони билан шартномалар тузиш, кўргазмага ташриф буюриш ёки иштирок этиш, Хитойдан Ўзбекистонга ёки Ўзбекистондан Хитойга товарларни жўнатиш ва етказиб бериш каби масалалар билан боғлиқ саволларига жавоб олишди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Худайбердиев Шунқор Фармонович, Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Эсиргапов Талантжон Шавкатович ва Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси раҳбари Қобилов Зафар Ахтамович бошчилигида тадбирни ташкил этишга масъулият билан ёнлашилгани хусусий тадбиркорликнинг қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради. Хитой ташқи савдо марказининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича департамент раҳбари жаноб Хан Цайбо ва AMBiT билан яқин ҳамкорлик ўрнатган Хитойнинг Тошкентдаги элчихонаси савдо маслаҳатчиси Котибияти вакиллари тадбирнинг фахрий меҳмонлари бўлишди.

Тадбир якунида фуршет қабул ташкил этилиб, унда норасмий шаклда ишбилармонлик музокаралари давом эттирилди. Анъанага кўра Кантон ярмаркаси логотипи акс этган рамзий торт кесилди. Меҳмон ва иштирокчилар видео конференция ташкил этилишини юқори баҳолашди. AMBiT Ўзбекистоннинг барча вилоятлари марказларида бу каби теле кўприкларни ўтказишни режалаштирган.