AMBiTга Кириш

KOTRA ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ

Корея Республикаси Ўзбекистон учун ишончли ва вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкор ҳисобланади. Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик бир-бирига ўхшаш маданият ва менталитетга эга қадимий халқларнинг дўстлигига асосланади.

2017 йилнинг 7 сентябрь куни «ТехноПлаза» саноат бизнес марказида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси (AMBiT) раҳбарияти ва Ўзбекистонда савдо ва инвестицияларга кўмаклашиш Корея агентлиги (КОТРА) делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

КОТРА Корея ва бошқа давлатлар ўртасида савдони ривожлантиришга, инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш мақсадида Корея ҳукумати томонидан ташкил этилган нотижорат ташкилот ҳисобланади.

GroundZero бизнес маркази базасидаги учрашув давомида КОТРА делегациясига бизнесни ривожлантиришда аъзолари ва ҳамкорлари манфаатларини тарғиб қилиш бўйича AMBiTнинг фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

Икки томон вакиллари икки томонлама ҳамкорлик ва уни ривожлантиришнинг келажакдаги истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан:

— Корея делегациялари иштирокида Ўзбекистонда b2b учрашувларини ташкил этиш,

— Ўзбекистон ва Корея тадбиркорлари ўртасида савдо алоқаларини ўрнатиш ва инвестицияларни жалб қилиш учун Кореяда ташкил этиладиган кўргазмаларга саёҳатларни ташкил этиш.

КОТРА вакиллари турли мамлакатлар – ҳамкорлар билан халқаро алоқаларни ўрнатиш бўйича AMBiT фаолиятидаги аҳамиятли ютуқ ва муваффақиятларни қайд этишди ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрликларини билдирдилар.