AMBiTга Кириш

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув

Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциациясининг Тошкентда аккредитациядан ўтган хорижий мамлакатлар элчилари билан анъанавий учрашувлари доирасида 2 август куни Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним билан танишув суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида икки томонлама ўзаро муносабатлар стратегик шериклик руҳида жадал ривожланмоқда. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик сиёсат, иқтисодиёт, савдо, саноат, молия, қурилиш, фан, таълим, маданият соҳаларининг барча йўналишларини қамраб олмоқда.Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари ўртасида Хитой етакчи ўринни эгаллайди.

Анъанага кўра, учрашув «Техно Плаза» саноат бизнес маркази бўйлаб саёҳатдан бошланди ва Ground Zero коворкинг базасида Ассоциация фаолияти ва унга аъзолик доирасида маҳаллий компанияларнинг ривожланиши ҳақидаги тақдимот билан давом эттирилди.

Учрашув доирасида мамлакатларимиз ўртасида қуйидаги йўналишдаги алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама этилди: