AMBiTга Кириш

AMBiTДА ХИТОЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон иқтисодиётининг ислоҳ қилиниши доирасида ҳукумат Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвесторларни жалб қилиш учун таъсирчан чора-тадбирларни қабул қилмоқда. Шу муносабат билан, AMBiT хорижий ҳамкорлар билан ушбу соҳада ишлашни сезиларли даражада фаоллаштириди.

Шундай қилиб, 30 август куни «ТехноПлаза» саноат бизнес марказида Хитой Халқ Республикасининг Чунцин шаҳри халқаро савдони ривожлантириш бўйича Қўмитаси делегацияси билан b2b учрашув бўлиб ўтди. Қўмита раиси ўринбосари Ченг Яо хоним бошчилигидаги делегация 40 миллион аҳолига эга, Хитойда йирик ва тез ўсувчи мегаполис ҳисобланган Чунцин шаҳрининг савдо-иқтисодий имкониятлари билан иштирок этган тадбиркорларни таништирди.

2016 йилда шаҳар ЯИМ 289 млрд. долларни, яъни Ўзбекистон ЯИМдан бир неча баробар кўпни ташкил этган. Шаҳар кўпгина кўрсаткичлари бўйича Хитойда етакчилик қилади, масалан: иқтисодий ўсиш 15 фоизда барқарор туради, ҳар йили 58 миллион дона компьютер, ҳар йили мошина саноатининг 3 миллион буюмлари ва бошқа шу кабилар ишлаб чиқарилади.

Чунцин шаҳри халқаро савдони ривожлантиришга кўмаклашиш Қўмитаси амалда савдо-саноат палатаси вазифасини бажариб, минтақавий, миллий ва халқаро даражаларда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади. Шунингдек, хорижий кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этади, тадбиркорлар учрашувлари, семинар ва конференцияларни ташкил этади, инвестицияларни жалб этади, экспорт-импортга кўмаклашади. Шуниси қизиқки, Қўмита товар, савдо белгиси ва патентлар сертификатларини рўйхатга олиш учун жавоб беради.

Учрашув давомида «ChongQingEnergyInvestGroup» (http://www.ccpitcq.org) давлат корпорацияси раиси Ли Кин корпорация фаолияти тўғрисида гапириб берди: “ақлли энергия”ли шаҳарлар дизайни, ҳудудий электростанциялар қурилиши ва менежменти, энергияни сақлаш ускуналари тизимининг барча қисмларини ишлаб чиқариш. Дунёнинг энг йирик корпорациялари 500 талигига киради ва 2011 йилда “Юқори технологиялар соҳасида Хитойнинг энг яхши компанияси”, деб тан олинган. «ChongQingSino-FreтсрEnergyServicesCompany» (http://www.jontia.com) – энергияни тежаш, газни тежамкор етказиш, газ қувурларини қуриш ва таъмирлаш бўйича технологияларга ихтисослашган Хитой-Франция қўшма корхонаси.

«СhongQingGasGroupCorporatio» (http://www.cqgas.cn) – давлатга тегишли қўшма венчур компания. Табиий газ, ҳудудий иситиш ва совутишдан фойдаланиш ва тақсимлаш бўйича ўрнатиш, қўллаб-қувватлаш, сотиш, менежмент, ко-генерация етказиб бериш, газ саноатида Hi-Techни ривожлантириш соҳасида фаолият юритади.

Шаҳар қурилиши, энергияни тежаш, муқобил энергия соҳасидаги хусусий тадбиркорлардан ташқари b2b учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар бўйича бўлими вакиллари ҳам иштирок этишди.

Учрашув якунида Чунцин шаҳри халқаро савдони ривожлантириш Қўмитаси таклифига кўра жорий йил охирига қадар AMBiT делегациясининг Чунцин шаҳрига саёҳати юзасидан дастлабки келишувга эришилди. Хитой томони ҳамкорлик тўғрисида AMBiT билан меморандум имзолашга, шунингдек, 2018 йилнинг май ойида Чунцин шаҳрида бўлиб ўтадиган Хитойдаги йирик инвестиция конференциясига Ўзбекистондан тадбиркорлар ва давлат компанияларни таклиф қилишга тайёр эканлигини билдирди.